Ассалому алайкум! 1. Балоғатга етмаган бола бошқа бир болани ўйинчоқини ўғирласа, ўғри хисобланадими? 2. Ўғри хисобланса, шу ўйинчоқни ўрнига таҳминий пулини бериб рўзи қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Балоғатга етмаган бола ўзича ўғирлик қилса гарчики гуноҳ ёзилмаса ҳам унга бу ишнинг қабоҳатини ўргатиш ва одоб бериш лозим.
2). Ўйинчоқ турган бўлса айни ўзини, бўлмаса ўхшашини, у ҳам бўлмаса пулини қайтариб рози қилиш шарт. Валлоҳу аълам!