- Шунинг учун, олимлар оят ва хадислар асосида ёзган фикхий китобларни ўкиб, ўшандаги оят ва хадисларга амал килиш керак. Диний илмларни яхши ўкиб ўрганмаган киши ўзича хадиснинг таржимасига амал киламан деса, сизга ўхшаган холатга тушиб колади. Кейин, сиз ўкиган нарсага яхши эътибор ила ўкинг. Мазхаб олимлари, китобимни улоктиринг, деган эмаслар. Улар, гапим сахих хадисга тўгри келмаса, уни улоктириб хадисни олинглар, деган маънодаги гапни айтганлар. Сиз билан биз бу ишни килишимиз осон эмас. Чунки, бу ишни килишга хам етарли илм керак. Бизда эса, ўша илм йўк. Биз чала таржима килинган хадисни тушуна олмай хунобмиз. Биз билан сизнинг хозиргига ўхшаб хайронликда колмаслигимиз учун мазхаб уламолари хамма кийинчиликни ўзларига олиб, ишни осонлаштириб, китобларига ёзиб кўйганлар. Фикхий китоблари ва хадисларнинг шархи бор китобларни ўкисак, яхши бўлади.