Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликда ойлик бериш

19:21 / 28.07.2021 | Murod | 1470

Ассалому алайкум! Мен шерикчиликда берган саволларни ўқиб чиқдим шерикчиликда пул тиккан одамга аниқ сумма белгиламаслигини тушундим. Мени ўртоғим 800 доллор пул беринг столовой арендага олиб сомса сотаман, ойига 100 доллор бераман деяпти. Энди иш бошлаши, мен шу 100 доллорни ойлик қилиб олсам бўладими? Менда мошина бор хар замонда бирон ишини қилсам. Агар бўлса ану берган пулим унга қарз бўладими ёки банкрот бўлса у ишга, мен пулга куяманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарз бериб 100 доллардан фойда олсангиз бу айни судхўрлик бўлади. Сиз фойда зарарини келишиб музорабага ёки муробаҳага пул беришингиз мумкин. Сайтимиз излаш хизматидан “музораба” ёки “муробаҳа” деб ёзсангиз улар ҳақида маълумот оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat