Ассаламу алайкум! Кўп кишилар каби кундуз кунни ишчи сифатида ишлаб ўтказамиз ва кундузи ухлашга иложимиз йўқ. Уйга қайтгандан сўнг асосан хуфтонгача болалар тарбиясида кўмаклашамиз. Хуфтонда болаларни ухлатиб, хуфтон намозини ўқиб дарҳол уйқуга ётамиз. Агар илм билан шуғулланиб кейин ётсак унда бомдодга ухлаб қолишлик эҳтимоли жуда катта. Шунинг учун энг афзал ҳолат саҳарда туриб илм билан шуғулланамиз. Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда вақтни қадрига етамиз, яъни телевизор, ижтимоий тармоқлар, ўйинлар ва телефон кабиларга вақтимизда жой йўқ. Бошқа ёрдам берувчи кундалик бадан тарбия, ётишдан олдин чўмилиб олиш ва кечки овқатни эрта қилиш, Қуръон ўқиш каби тавсияларни ҳам қилаяпмиз. Амалда соф 5-6 соат кечаси ухлаяпмиз ва кундуз куни ухлаёлмаганимиз учун ҳар доим ҳам илм олиш учун саҳарда туролмаяпмиз. Алломалар ва солиҳлар буни албатта сирини билганлар. Бизга нима маслаҳат берасизлар? Илтимос, бизга динимизда келган тавсияларни берсангиз.
Ва алайкум ассалом! Кундуз кунида бир оз бўлсада уйқуни жорий қилиш керак. Буни араб тилида “Қайлула” дейилади. "Суннати набавий ва замонавий илм" рисоласида қайлулага мунтазам амал қилувчиларнинг 70% юрак касаллигига учрамаслиги тажрибадан ўтказилгани айтиб ўтилган. Лекин у бир соатдан кам бўлса зарари йўқ, лекин ортиб кетмаслиги керак. Валлоҳу аълам.