Ассалому алайкум! Опамнинг уйлари кичик, чиқарадиган қизи бўлгани учун ипотекага уй олмоқчи. Бу йўлдан қанча қайтаришимга қарамасдан қўлимдан хеч нарса келмади. Мен янги уйланганлигим учун номимга олса камроқ фоиз тўлар экан. Ўзига олса, фоизига қурби етмас экан. Мендан барча катта ва ҳурматли одамларни ўртага қўйиб илтимос қилишмоқда. “Йўқ” дедим. Энди улар ҳафа бўлишмоқда, ҳаттоки "гуноҳини ўзимнинг зиммамга оламан" деяпти. Шу жанжал туфайли қариндошларим ва ота-онам мендан қаттиқ ранжишиб, “қийналган опангга ёрдам бериш сенинг бурчинг” дейишмоқда. Нима қилай? Илтимос. Маслаҳатингиз муҳим. Оилам мендан қаттиқ норози
Ваалайкум ассалам! “Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат қилинмайди”. Ҳадис.