- Ва алайкум ассалом! 1). Биринчи ўринда уй-жой, сўнг сизни мулкингиз деб ҳисобланадиган ҳамма нарса. Ҳатто устингиздаги кийиб турган кийимлар ҳам. Ичаётган дорингиз ортиб қолса улар ҳам мероснинг тақсимига қўшилади.
2). Шариатимизда қабрнинг устини қимматбаҳо тошлар билан жиҳозлаш жоиз эмас.
3). Агар эри билан қайта ярашмоқчи бўлмаса бир талоқдан кейин ҳам эрнинг уйида идда ўтиради. Бошқа эрга тегиши учун уч талоқ бўлиши шарт эмас. Бир талоқдан кейин ҳам иддасини ўтказиб тегса бўлади. Валлоҳу аълам!