Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари. Савол шундан иборатки, бундан 2 ёки 3 йил олдин Россияда опамнинг эри билан ишлардим. Бир куни бир ишни 9000 рублга келишиб бошладик. Ишни тамом қилгандан кейин пул бўлиш пайтида тенг ярмини ўзига, қолганини 4 кишига бўлди. Мен ўшанда “биз жон куйдириб ишлаймиз-у, сиз нима ярмини оласиз” деб тортишиб қолдим. У эса “майли 20% оламан” деди. Мен норози бўлдим ва жаҳл устида дуоибад қилдим. Шундай судхўрларнинг жазоси қандай? Сизлардан илтимос, агар иложи бўлса мана шундай инсонларни яхшиликка чорлаш учун бир мақола ёзсангизлар. Саволим ноўрин бўлса узр.
Ва алайкум ассалом! Опангизнинг эрини ҳам гапини эшитмагунча бирор нарса дея олмаймиз. Валлоҳу аълам.