Ассаламу алайкум! “Зикр Аҳлидан Сўранг” Ҳайъати. Бир қариндошимиз чорва молларидан закот чиқармоқчи бўлиб турибди. Лекин ушбу чорва моллари нисобига етганми, йўқми билолмай турибмиз. Чорва моллари қуйидагича: қўйлар сони 8 та қўзи ва 11 та ёши катталари. Қора моллар сони: 2 та бузоқ ва 4 та ёши катталари. Ушбу ҳолатда закот чиқариладими?
Ва алайкум ассалом! Семиртириб сотиш мақсадида олинган бўлса, уларнинг қийматини қўшиб, нисобга етса закот берилади. Сотиб олишда сут-қаймоғидан фойдаланаман деб ният қилган бўлса, улар закот нисобига қўшилмайди. Валлоҳу аълам.