Ассаламу алайкум! Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсинки ризқимизни етказади. Албатта ҳар бир маҳсулотни истеъмол қилишдан аввал сўраб, текшириб, кейин олган яхши. Ҳозирги кунда бозорларда "Элга хизмат" растаси мавжуд ва бу ерларда музлатилган гўшт сотилади. Албатта у арзонроқ. Сотувчиларга “нима учун арзон” деб сўрасам, “чунки бу музлатилган гўшт” деган жавобдан бошқа жавоб олмадим. Шу гўштни истеъмол қилса бўладими? Олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сўйилаётганида “Бисмиллаҳ”ни айтиб сўйган бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.