Ваалайкум ассалам! Гулистон аслий ватанингиз. Агар кейинчалик ҳам у ерда яшашликни ирода қилсангиз, аслий ватанлигича қолади ва намозни тўлиқ ўқийсиз. Тошкентдан олинган уй эса нима мақсадда олинганлигига боғлиқ. Агар доимий шу ерда яшаш мақсадида олинган бўлса, бу иккинчи ватани аслий бўлади ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар бировларнинг уйида турмаслик ёки пулни банд қилиш учун олинган ва ўқишни битириб кайтиб кетиш мақсадида олинган бўлса, ватани иқомат ҳисобланади. Бир туришда ўн беш кунни ният қилмаган бўлсангиз қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам