Ассаламу алайкум! Қуръони Каримни ўқишдаги "имола" қоидасини қандай тушуниш керак? Илтимос тушунтириб берсангизлар.
Ваалайкум ассалам! Имом Ҳафснинг имом Осимдан қилган ривоятида фақат бир ўринда, у ҳам бўлса “Ҳуд” сураси 42-оятидаги биргина калимада имола бор: مجريها. Яхшиси унинг қандай ўқилишини устоздан ўрганиш керак. Валлоҳу аълам.