Ассалому алайкум! Мен бир оғайнимнинг илтимосига биноан савол йўллаябман. Оғайнимни банкдаги ҳисоб рақамида пул бор экан. Ҳисоб рақамидаги пулни нақд пул қилиш учун бир одам билан келишибди. Агар пулни бошқа ҳисоб рақамига ўтказиш биланоқ олса, пулни 87%ни олар экан. Агар 15 кун ўтгандан сўнг олса, 100% қилиб олар экан. Оғайним пулни 15 кун кутиб 100% қилиб олса рибо аралашиб қолмайдими?