Ассалому алайкум! Мусулмон эркакнинг оёқда тикка туриб пешоб қилиши мусулмон одобига зид бўлиб, бу пешобнинг уст-бошга сачрашига ёки қолиб кетган сийдик томчиларининг кийимга тегишига сабаб бўлади. Пешобдан сақланмаган бундай кишининг вафот этганидан сўнг қабр азобига дучор бўлиши хадиси шарифларда зикр қилинган. (Шайх Хазратларининг китобларида). Саволим пешобдан сақланмаган бундай кишининг вафот этганидан сўнг қабр азобига дучор бўлиши дейилганда мазмунини тушунтириб берсангизлар, илтимос. Яъни тик турган холда сийилмасин деган маънодами?
– Ва алайкум ассалом! Сийдик деганда фақат ўзининг сийдиги эмас, ташқаридан бўлган мол қўй кабиларни сийдигидан ҳам сақланиш ирода қилинган. Албатта инсон ўз сийдиги биринчи ўринда. Чунки намоз учун кийимини пок тутмайдиганлар 1-2 томчику деб бепарво бўладилар. Валлоҳу аълам!