Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўнгил безовталиги

18:35 / 02.11.2015 | Dukchi eshon | 4009

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Қилаётган хайрли ишларингиз учун яратганнинг Ўзи ажр мукофотини етказсин. Саволим қуйидагича: Мен яқин орада Аллоҳ насиб қилса уйланаман, лекин кўнглимда қандайдир ғашлик ва қўрқув бор. Нима учун шундай бўлаётганимга тушуна олмаяпман. Уйланаётган қиз билан орамизада кўп тушунмовчиликлар бўлиб ўтди ва шу уриш ва тушунмовчиликардан кейин кўнглим маҳзун бўлиб, ғашлик ва қўрқув пайдо бўлди. Истихора намозини ўқдим, лекин ҳеч қандай ишора кўринмади. Аллоҳга “кўнглимдаги ғашлик ва қўрқув нимадалигига тўғри ишора бер” деб тинмай дуо қилиб юраман. Шу ғашлик ва қўрқувни кетказиш учун яна нималар қилай? Раҳмат катта.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳнинг ибодатида мустаҳкам бўлинг. Тақвони лозим тутинг. Аллоҳ таоло “Нур” сураси 26-оятида марҳамат қилади:

 الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ۝

26. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол. Шундай экан, Аллоҳ пок қилиб яратган, пайғамбарликка танлаган зот – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишаи Сиддиқани ҳамма аёлларидан кўра яхши кўришлари у аёлнинг ниҳоятда поклиги сабабидан эмасми?! Оиша онамизда заррача нопоклик бўлганида, у муҳтарама зотни Аллоҳнинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шунчалар яхши кўришлари мумкинмиди?!
Ана ўша пок эр ва аёллар бўҳтончилар уларга қўяётган айблардан покдирлар.
«Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир».
Уларга бу дунёда мағфират – гуноҳларини кечиш ва у дунёда гўзал ризқ – жаннат бордир.
Шу билан ифк ҳодисаси – мусулмонлар жамоасини катта мусибатга солган ҳодиса ҳақидаги оятлар ниҳоясига етди. Бу ҳодиса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларини, у зотнинг оилаларини, бу оиланинг поклигини Аллоҳнинг Ўзи сақлашини исбот этди.
«Нур» сурасининг бошидан то шу еригача жамиятда содир бўлиши мумкин бўлган бузғунчиликлар, зино, зинода айблаш, беайб одамлар ҳақида бузуқи миш-мишлар тарқатиш хусусида, уларнинг жазоси, оқибати ҳақида сўз кетди. Эндиги оятларда эса ўша бузғунчиликларнинг олдини олиш, Ислом жамиятида бу каби ишларнинг юз беришига йўл қўймаслик чоралари баён этилади.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat