Ассалому алайкум! 8987-саволда хотинлар эрининг ота онасига қарамаса бўлар экан. Яни гуноҳкор болмайди, деб тушундим. Агар эр сафарга 5 ой кетса, ота онаси қари ўзига қаролмайди, овқат пишира олмайди, уларга кимдир пишириб бериш керак. Эри 5 ой сафарда болса, уларга хотин қарамаса, ким қарайди. Хотинни ота онага қарамаслиги гуноҳ эмас экан. Бу ерда ҳукм қандай болади. Ёки эр сафарда эмас ҳар куни ишга кетса, ота онасига овқат олиб кела олмаса ишдан, уларни ким едириб ичиради.
– Ва алайкум ассалом! Сиз “қарамаса бўлар экан” деб ўзингиздан тўқиманг. Бизни жавобимизда бундай сўз йўқ. Яхшиси “Бахтиёр оила” китобини олиб бир бошдан ўқиб чиқинг. У китобда бу масалалар ҳужжат-далиллари билан келтирилган. Валлоҳу аълам!