Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат беринг

14:04 / 29.03.2015 | Nilufar Sodiqova | 2466

Ассаламу алайкум! Давом эттираётган ишингизни Аллоҳ хайрли қилсин! Саволим шундан иборатки, биз фарзанд кўриш тараддудидамиз ва фарзандимизга исм танлаш вақти келди. Шу борада онамларни, мени ва аёлимнинг фикрлари ҳар хил, яъни онамлар раҳматли бувиларининг исмини қўяйлик десалар, мен исломий ва маънолироқ исм қўйишни ният қилгандим. Лекин шу билан бирга онамларнинг гапларини ҳам ерда қолдириб ранжитгим йўқ. Шунга маслаҳат беринг қандай йўл тутай ва фарзандга исм қўйишда якуний қарорни ким чиқариши керак? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ бу хайрли ишларингиздан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Фарзандга энг ҳақли шахс отадир. Қиёматда ҳам фарзандни отага нисбати бериб чақирилади. Абу Довуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни исмларингиз ва оталарингиз исмлари ила чақириласизлар. Шунинг учун ўзларингизга чиройли исм қўйинглар” деганлар. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда “Умарнинг Осия исмли қизи бор эди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам уни Жамила деб номладилар” дейилган. Онангиз айтган исм шариатга мос келса, уларни ҳурсанд қилиш, дуосини олиш улкан баракадир. Мос келмаса, кўнгилларини ранжитмай тушинтириш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat