Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат беринг домла

11:26 / 19.08.2013 | Murad0205 | 3043
Шайх ҳазратлари мен аёлим билан бирга ватандан ташкарида ишлайман. Икки углимиз бор, каттаси 7ёшда кичиги 3ёшда. Каттаси мени онам билан қолган кичиги аёлимнинг ота-онаси билан қолган. Муаммо шундаки аёлим хар куни булмаса ҳам кунора болларимни согиндим, зерикдим уйга кетаверай деб диккат килаяпти. Болларни ахволи яхши, ота-оналаримиз ҳам болларга карашга ва бирга юришимизга қарши эмас. Утган сафар ҳам зерикдим деяверган эди июнь ойида 20кунга уйга бориб келдик, мана 1ярим ой бўлди келганимизга, келган кунимиздан бошлаб кетаверай деяпти. Мен бўлса уни кетизворгим келмаяпти, кир ювиш, овкат тайёрлаш узимга колади ва зинога яқинлашиб қолишимдан хавотирдаман. Олдинги сафар болларни олиб келганимизда, уйда утириб зерикяпман, болларни уйга ташлаб келиб ишлайман деб узи айтган. Бозорда бир узбек сотувчи аёлга ёрдам беради, болларни олиб келса ишлай олмайди ва зерикади. Мен уни бир сумига ҳам тегмайман. Энди хар куни кетаверай деганидан менда ҳам агар менга мехри йўқ бўлса, бошқа аёлга уйлансаммикан деган фикр келаяпти буни узига ҳам айтдим барибир. Нима килсам экан? узун савол учун рози бўлинг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Унга насиҳат қилинг, яхши гапиринг, сабрга чақиринг. Аллоҳга дуо қилинг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat