Ассалому алайкум! Савол: Мендан бир онахон саволига жавоб сўраб беришни илтимос қилган эди. Аниқроқ бўлиши учун онахоннинг тилидан ёзаман. Мен ҳаж учун тўплаган пулларимни банкга омонатга қўйган эдим. Ундан қанчадир миқдорда фоиз беришаяпти. Шу фоиз пулларини ўғлимнинг қизига берсам бўладими? Неварам турмушга чиққан, лекин невара куёвим ва неварам жуда ночор ҳолда яшайди. Шу ҳолатда неварамга берсам бўладими? Агар неварага бериш мумкин бўлмаса, невара куёвга берса бўладими? Ёки бегона камбағални топиб берайми? Аллоҳ умриларингизни зиёда қилсин.
Ваалайкум ассалам! Биринчи қилган ишингиз ўзи жоиз эмас. Ҳаромдан келган молнинг ҳукми ота-онага қанча юқорилашса ҳам, фарзандларга қанча пастга тушса ҳам бериш жоиз эмас. Куёв бегона ҳисобланади. Валлоҳу аълам!