Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кумуш узук

06:32 / 28.03.2015 | JAKHONGIR KHODJAEV | 3207

Ассалому алайкум! Савол: Аллоҳ қилиб турган хайрли ишларингизнинг ажрини кўпайтириб берсин. Мен суннатга мувофиқ бир кумуш узук сотиб олиб, унга бирор бир арабча жумлами, ёки шаҳодат ва бошқа бирор сўзларни ёздирмоқчи эдим ва шунинг ҳукмини билмоқлик учун сизларга мурожаат қилмоқдаман. Агар динимизга зид бўлмаса албатта. Савоб бўлиши учун қандай сўзларни ёздирсам бўлади? Жавоб учун каттакон ташаккур. Аллоҳ ҳаммамиздан бирдек рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Уламоларимиз узукка нақш солишга ижозат берганлар. 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам узукларига “محمد رسول الله”; 2. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “نعم القادر الله (Қандай ҳам улуғ, ҳар бир ишга қодир бўлган Аллоҳ)”; 3. Умар розияллоҳу анҳу “ كفى بالموت واعظا(Ўлим насиҳатгўйликка кифоя қилади)”; 4. Усмон розияллоҳу анҳу “لتصبرن او لتندمن (Қаттиқ сабр қиласизлар ёки қаттиқ надоматга қоласизлар)”; 5. Али розияллоҳу анҳу “الملك لله (Мулк Аллоҳникидир)”; 6. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “قل الخير والا فاسكت (Яхшиликни гапиргин, йўқса жим тур)”; 7. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ “من عمل برأيه فقد ندم (Ким ўз фикрига суяниб қолса, надомат қилади)”; 8.Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ “من صبر ظفر (Ким сабр қилса, зафар қучади)” лафзларини ёздирганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat