Ассалому алайкум! Тўйлардаги баъзи холатларни тушунтириб берсангиз: 1) Келин-Куёв 1 марта жойларига ётишларидан аввал, ёши каттароқ аёл киши ўринда думалаб бериши керак экан
2). Куёв 1-кечада хотинининг олдига кирганидан кейин, жойида ухламасдан бошқа ёқда ухлаши керак экан
3). Келин эрталаб чиққанида қўлини унга ботириб олиши керак экан. Булар суннатми ёки бидъатми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси қабиҳ бидъат бўлиб, уларни тарк қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!