Ассалому алайкум! Устоз, бир одамнинг мендан анчагина қарзи бор. Хозир у одамнинг қайтаришга шароити йўқ. Мен у одамнинг қарзидан кечиб юбормоқчи бўлсам қандай ният қилишим керак?
2). У одамнинг олдида ўзимни ҳақдордек сезмаслик учун нима қилишим лозим?
3). Бу гапни у одамга қандай қилиб айтсам у одам ноқулай аҳволга тушмайди, у одамнинг ёши мендан катта? Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Кечдим дейишингиз кифоя қилади. Шуни билингки бу сўздан кейин қайтиб талаб қилишга ҳаққингиз йўқ. У одамга айтишга ҳам ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!