Биз томонда яқин йилларда бир инсон яшаб вафот этиб кетган. У кишини таниган одамларнинг айтишича жуда илмли, олим ва тақводор, шогирдлари кўп бўлган экан.У инсон таклиф килинган хонадонлардан таом емаган, буни ҳамма билган ва ҳозиргача у кишини “тақводор инсон эди” деб эслашади. Таклиф қилинган жойлардан, хонадонлардан овқатланмаслик тақводорлик ҳисобланадими?