Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз мен уйимизда 3 хил ерида (яъни битта уйга кираверишда ва 2 та ҳожатхонага кираверишда) чаён кўриб ўлдириб ташладим ва 2 тасини ёқиб юбордим. Саволим шуки: Бундай чаён ва қирқ оёқларни уйда чиқиши бу нимани белгиси ёки аломати? Шундай ҳодиса яна рўй берса нима қилишимиз лозим устоз? Ёки қандай дуолар қилишимиз лозим? Иложи бўлса Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қолган меросу ҳадислардан бўлса ёзиб беринг илтимос. Ҳурматли Ҳазрат Жаноблари мен бу тўғрисидаги саволни қидириб кўрдим ва тополмадим, шунинг учун саволим ноўрин бўлса сиздан вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.