Ассалому алайкум! Пул тиккан одам билан ишни қилган одам фойдани 2 йилдан кейин бўлишишга келишган. Пул тиккан ташаббуси билан 1-йил айланмадаги жами пулдан закот чиқарилган, 2-йил айланмадаги пул бировда қолиб кетганлиги учун закотни пул олингандан кейин чиқаришга келишилган. 2 йилдан кейин фойда бўлишилганда, иш қилган одамнинг пули закот нисобига етади, лекин 1 йиллик ҳаражатидан кам. Шу ҳолатда 1-йил берилган закот умумий маблағдан берилганлиги сабабли ишдаги ҳаражатга олиб борилса, иш қилганга закот фарз бўлмаганлиги сабабли ҳаққига хиёнат бўлиб қолиши мумкин(ҳаражат ҳам тенг бўлинади). Агар 1-йил берилган закотни пул тикканга юкланса, жами маблағнинг бир қисми фойда сифатида иш қилганники бўлиб, унинг пули учун ҳам закот берган бўлиб қолади. Ўша вақтдаги фойдани ҳисоблашнинг эса иложи йўқ, чунки якунланмаган ишга фойда ҳисоблаб бўлмайди. Ушбу ҳолатда ҳали фойдани олмаганлиги учун 1-йил берилган закот, пул тиккан ҳисобидан бўлгани адолатлироқ бўладими ёки бошқа ечими борми?
Ва алайкум ассалом! Иш қилган одамнинг пули закот нисобига етган бўлсаю, лекин 1 йиллик ҳаражатидан кам бўлса ҳам зиммасига закот вожиб бўлади. 1-йилдаги ҳам, 2-йилдаги закот беришлар ҳам тўғри бўлган. Валлоҳу аълам.