Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳозирча Араб тилида ёзиш ва ўқишни билмайман. Шу учун сураларни ўзимга таниш бўлган ҳарфлар ёрдамида ёд оляпман яъни таржима китобларда. Ўзингиз айтганингиздек, баъзи бир таржималар нотўғри бўлиши мумкин. Мен уларни ўқиб ёд олсам нотўғри бўлса ва сўзлар алмашиб бошқа маъно келиб чиқса, у холда қандай хатони тўғрилайман? Бу китоблардан Қуръонни ўргангунимга қадар фойдаланиб турсам боладими?