Мавлудда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари ҳақидаги жумлалар ўқилганда ўрнидан туришни маҳалли қиём дейилади.Маҳалли қиём ҳақида ва унда ўқиладиган матн ҳақидаги ихтилофлар кўпчилик афсусига сабаб бўлган. Мавлуд яхши ният билан бошланган иш бўлганидан кейин унда бу каби ноқулай ҳолатларнинг юзага келиши тамоман мақсадга номувофиқ ишдир.Маҳалли қиёмда, яъни, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари ҳақидаги хабар ўқилганда мавлуд иштирокчиларининг ўриндан туришлари жуда ҳам тортишадиган масала эмас. Туришни истаганлар турсин, истамаганлар турмасин. Аммо, энг муҳими, ихтилоф қилмасин, бирбирлари билан жанжал қилмасин.Нима қилиб бўлса ҳам, бу масалада мусулмонлар орасида ихтилоф қўзғалмаслиги учун чора кўриш лозим. Мандуб бидъат нарсани қиламан деб, ҳаром ишга қўл урмаслик лозим.Энг муҳими, мавлуд маросимига келганлар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларида керакли маълумотларни олсинлар, ўзларида лозим бўлган маърифат ҳосил қилсинлар. Бидъат-хурофотларга мутлақо йўл қўйилмасин! Барча яхшиликлар тарғиб қилинсин!