- Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиш билан ўқимаслик жаннат ёки дўзахни бирини танлаш билан баробардир. Хоҳлаганингизни танлайверинг. Қайнонангиз сизга узр бўлолмайди ҳам дўзахдан ҳам қутқариб қололмайди. Инсонларга хайрон қоласан, Аллоҳ таоло фарзандлар ота-онасини ҳурмат қилишини вожиб амал қилиб ота-оналарга иззат тожини кийдирди. Ўз розилигини уларнинг розилигига боғлаб қўйди. Баъзи бир нонкўр ота-оналар эса ўша иззат берган Зотдан ўзини устун кўришни бошлади. Бундай ҳолатда нонкўрларга итоат қилинмайди. Аллоҳнинг Ўзига итоат қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. متفق عليه
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло мусулмон қилиб ота-онага шу иззат тожини бермаганида ғарбдаги каби умрини хору-зорликда қариялар уйида ўтказишар эди. Валлоҳу аълам!