Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Илтимос ёрдам беринг. Мен Россияга келдим, опам ароқ, пиво, сигарет сотувига ишга қўйди. Йўқ десам ҳам тушунмади, агар ишламасам документчи қанча бекор ёки кўча тозаловчи ёки оғир ишларга ишлашим мумкин. Қалбимда Аллоҳ. Бошқа жойда ишласам қўрқаман бегоналар билан тўғриси бошим қотди, ёмон сиқиляпман. Тўғриси онажонимни эсласам, йиғидан тўхтамайман, ахир жон аяжоним менга кўзлари тўрт бўлиб қараб турибди. Илтимос дуо қилинг, Аллоҳим тўғри йўл ва тўғри ишга йўл бошласин. Илтимос онаизор ҳурмати дуо қилинг ва озгина маслаҳат ила ёрдам беринг.