Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аппаратда сўйилган товуқни

22:07 / 12.11.2020 | Саййора Бобокулова | 847

Ассалому алайкум! Мен бисмилляхсиз суйилган гуштларни харомлигини биламан. Хозирги пайтда хамма товукларни аппарат суяди. Бир танишим бир марузани эшитиб менга айтиб бердилар ва товуни еявер дедилар, у марузада бир одам савол берган домлага. Саволи:хозир аппаратсиз суйиладиган товук йук емайликми товукни деган, домла жавобан: аппаратда суйилишдан олдин бисмиллях ва бошка дуосини укиб суйилади шунинг учун еса булади деган. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Домлалар ҳам жуда кўп, ўқимаганини гапирадигани ҳам кўп. Ўқиганини зиддини айтадигани ҳам кўп. Бутун дунё уламолари иттифоқи апаратда сўйилганини жоиз эмас деганлар. “Бадоеъ” деган фиқҳий китобда “Икки қўйни устма-уст қилиб пичоқ иккисига ҳам бир вақтда тегиб турган бўлса, битта Бисмиллаҳ айтиб иккаласини бирданига сўйса ҳалол бўлади, лекин пичоқ бирисига аввал иккинчисига кейин тегса иккинчиси ҳалол бўлмайди” дейилган. Шундан билиб олаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat