Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровеҳ ҳақида савол

14:25 / 24.08.2014 | Azizxonxxx | 2434
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Таровеҳда хатмдан кейин қорилар Бақара сурасининг баъзи оятлари, Вас-соффат сурасининг охирги 3 оятини ўқишади. Буни макруҳ деб эшитгандим. Шу тўғрими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳар хил ўқишади. Бундай қилишнинг ўзи макруҳ эмас. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қи¬линади: «Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал Аллоҳга энг маҳбуб?» деди. «Тушиши билан қайта жўнайдиган», дедилар. «Тушиши билан қайта жўнайдиган нима?» деди. «Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб келиб, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетадиган», дедилар». Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатлардан кейинги энг афзал ибодат Қуръони Карим тиловатидир. Шунинг учун Қуръони Каримни аввалидан ўқиб охирига етиб, хатм қилган одам яна аввалидан бошласа, ушбу ҳадисда мадҳ қилинган сифатга эга бўлар экан. У Аллоҳга энг маҳбуб бўлган амални қилган бўлар экан. Тушиши билан қайта жўнайдиганган бандалар сафидан ўрин олар экан. Ким Аллоҳ учун энг маҳбуб бўлган амални қилишни истаса, Қуръони Каримни тиловатини пухта ўргансин. Уни аввалидан тажвид билан ўқиб келиб хатм қилишга ва яна дарҳол бошидан тиловат қилишни бошлашга одатлансин. Шунинг учун ҳам уламоларимиз ва машойихларимиз ўз шогирд ва муридларига худди шу ишни доимий қилишга одатланиш тарбиясини берадилар. Шунинг учун ҳам қориларимиз Рамазони шарифда таровеҳ намозларида Қуръони Каримни хатм қилиб бўлганларида, Нас сурасини ўқигандан кейин, дарҳол Бақара сурасидан бир оз тиловат қилиб якунига етказадилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ¬дан қуйидагилар ривоят қилинади: «У киши раҳматуллоҳи алайҳ тушда Аллоҳ таолони бир неча марта кўрган экан. Бир марта агар яна Роббимни тушда кўрсам, бандани Роббисига муқарраб қиладиган нарсани сўрайман, дебдилар. Бас, у киши Аллоҳ таолони тушида кўриб: «Эй Роббим, банда Сенга нима ила муқарраб бўлади, деб сўрабди. «Каломимни тиловат қилиш билан, эй Аҳмад!» дебди. «Маъносини тушунсами ёки тушунмаса ҳамми?» деб сўрабди. «Маъносини тушунса ҳам, тушунмаса ҳам», дебди Аллоҳ. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қайси амал Аллоҳга энг маҳбублигини сўраш мумкинлиги. 2. Қуръони Карим тиловати фазилатли амал экани. 3. Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб келгач, яна бошидан ўқиш Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан экани. Эҳтимол у ер, бу ердан оятларни аралаштириб ўқиш макруҳ деган бўлсалар керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat