Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари.Қуръони Каримни таҳоратсиз ўқиб бўлмайди ёки ҳамма Аллоҳ номи зикр қилинган китобларниямми?Лекин ҳозирги кунда газета ва журналларда исломга оид мақолалар чиқмоқда, у ерда ҳам Аллоҳ номи зикр қилинган уларничи? Таҳоратсиз ўқиса бўладими?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қуръони Каримни тоҳаратсиз ўқиб бўлмайди. Бошқа китобларни ўқиса бўлади. Аммо тоҳаратли ҳолда ўқиш афзал.