Ассалому алайкум! Муҳтарам, биз учун жондан азиз устозлар, оятларни алоҳида ёд олиб, уларни бир-бирига улаган афзалми ёки бир бeтнинг ўзини ёд олган афзалроқми?
Ва алайкум ассалом! Қуръон ёдлашда ҳар хил услублар мавжуд. Одатда оятни алоҳида-алоҳида ёдлашдан мақсад уни равон ўқишдир. Равон ўқийдиган бўлгандан кейин оятларнинг кетма-кетлигини ҳам ёдлаш учун бетни тўлиқ ёдлаш тавсия қилинади. Илк ёд олаётганда тилга равон келтириб олиш, бехато ва осон ёдлаш учун оят-оят ёд олиб, кейин кунлик сабоқни жамлаб пишитилади. Савод етишганда эса, ярим ёки бир саҳифани бир йўла ёдлаш унумлироқ. Валлоҳу аълам!