Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Оиламиз ҳожатхона қоғози ишлаб чиқаради. Қонунчиликда айтилганидек (патент) қоғознинг биринчи муқовасида оиламиз номи ва телефон рақами ёзилган. Лекин айрим кишилар бизга телефон қилиб исмларида, яъни Абдуллаевда Аллоҳ номи бор экан деб шикоят килишяпти ва керакли чоралар кўришимизни сўрашяпти. Уларнинг даъволари тўғрими? Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин.