Ассалому алайкум! Устозлар эрим мени бир неча маротаба уйдан хайдаганлар. Лекин кетмас эдим. Арзимас сабаб туфайли яна хайдадилар. “Бу мени уйим, кет сен билан ажрашаман” деб ажралиш ниятида уйдан чиқазиб юбордилар. 2 ойдан бери ота-онамникидаман. 2 та вояга етмаган қизим ва 3 ярим ойли хомилам бор. Саволим шуки бизни холатда талоқ тушганми ва агарда ярашсак қайта никоҳдан ўтиш етарли бўладими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!