Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен бошқа мамлакатда хизмат сафаридаман, бу мамлакат денгиз маҳсулотларидан жудаям кўп истемол қилишади ва дўкон расталарида ҳам кўплаб денгиз маҳсулотлари сотилади, шу жумладан тирик балиқлар ҳам.
Савол: Дўконда тирик балиқни аквариумдан тутиб суний равишда ўлдириб (сеткаси билан деворга уриб) кейин дарҳол тангачаларини тозалаб ва ичак чавоғини тозалаб беради. Баъзида тозалаётганда балиқни жони чиқмаган бўлади. Шундай балиқларни истеъмол қилиш жоизми?