Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен савол жавоблар архивини ўқиётиб бир жавобингизни ўқидим. “Фарз намозидан кейин астағфируллоҳни қўшиб олманг, тарк қилинг” дебсиз. Мен 5 маҳал намозда кейин 10 марта ихлос, 11марта субҳаналлоҳ, 11марта алҳамдиллулоҳ, 11марта Аллоҳу акбар, 11 марта астағфируллоҳ, 11марта лаа илаҳа иллалоҳ, 11 та салавот айтаман. Саволимни асло бошқача тушунманг илтимос, фақат қилаётган амалим тўғрими, шуни билмоқчиман. Балки ўша савол берувчининг ҳолати бошқадир. Балки мен нотўғри тушунгандирман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қаерда ва кимга “Фарз намозидан кейин астағфируллоҳни қўшиб олманг, тарк қилинг” дебман? Сиз айтаётган зикрлар, мазкур шаклда ҳеч қаерда йўқ. Китоблардаги зикрларни қилинг.