[қуоте аутҳор=АбдулАхад линк=топиъ=6490.мсг53632#мсг53632 дате=1196575852]Шариатда г'усул ҳамда тахорат учун неча литердан сув белгиланган.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадиларки: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».Бешовлари ривоят қилишган.«Соъ» – 2,75 литр сув сиғадиган идиш. Бир муд сув эса 0,688 литр бўлади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам камида 2,75 литр сув билан, кўпида 3,440 литр сув билан ғусл қилганлар ва 0,688 литр сув билан таҳорат қилганлар.Иложи бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишлатган миқдорича ишлатсак одобни жойига қўйган бўламиз. Бунда ер юзидаги ҳаётнинг муҳим омили бўлмиш сувни тежаш тарғиботи ҳам бордир.