Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хато қилиб қўймадимми?

15:59 / 29.08.2014 | Robbimni.quli | 2748
Устоз мен бир гуруҳ насоролар билан интернетда суҳбат қуриб қолдим. Улар Исо алайҳиссалом ҳақида гапириб кетишди. У Худонинг ўғли, хуллас куфр гапларни гапиришди. Мен “Ундай эмас, у Пайғамбар ва шунчаки одам” дедим. Кейин улар Библядан жумлалар келтиришди. Анча тортишдик, ҳатто баъзилари муслималар ҳақида ёмон гапларни ҳам гапиришди. Кейин мен ҳам Қуръони Каримдан Оли Имрон, Моида суралардан 14 дан 18 бўлган оятларни русча таржималарни келтирдим, ўқиб кўришди, биттаси ҳатто қизиқиб қолиб: “Қуръонни ўрганаман, қолганларини ҳам ўқиб чиқаман” ҳам деди. Кейин ўйланиб қолдим, Ҳазрати Умар Тавротдан бир саҳифани ўқиб турганларини кўришганда Пайғамбармиз солаллоҳу алайҳи васаллам жаҳллари чиққанини ҳам биламиз. Мен ҳам Библядан қандай ўқиб қўйдим, ўзим ҳам билмай қолдим. Кейин “ахир улар иймон келтирмаган бошқа дин вакили бўлса, Қуръон оятларни манзилини кўрсатиб қўйдима, у насроний бўлса” дейишни бошладим. Ўзи биттаси муслималарни ҳақорат қилганди, шунга сабабчи бўлиб қолмадиммикин деб ўзимни маломат қилибётгандим, яна Библядан ўқиб қўйдим. Насронийга Қуръонни қаердан ўқишни кўрсатиб хато қилмадиммикан? Устоз, нима дейсиз, Библиядан ўқиб қўйишим, бир насронияни пок бўлган муслималарга ҳақорат тошларни отишига сабабчи бўлишим гуноҳи мени елкамга тушиб қолмадимикан, деб ўйлаб қолдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Библияни ўқиш яхшимас. Кофирга “Қуръон ўқи” дейиш яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat