Ақийдага оид китобларни яхшилаб ўқиш орқали мазкур ҳолатдан чиқасиз. Мўмин банданинг кофир бўлиб қолиши осон эмас. Мана шундай деса диндан чиқади, мана буни инкор қилса кофир бўлади, каби гаплар ўша гапларни билиб туриб айтиб, тушунтирилгандан кейин ҳам мазкур куфр гапда туриб олса, деган шарт билан айтилган. Мисол учун биров курф гапни айтди. Унинг ҳақида дарҳол, кофир бўлди, деган ҳукм чиқарилмайди. Унга бу гап куфрга олиб бориши тушунтирилади. Тавба қилдим, билмаган эканман, деса, ҳеч нарса бўлмайди. Аммо тушунтирилгандан кейин ҳам мазкур куфр гапда туриб олса, қамаб қўйилади. Маълум муддат сўроқ қилинади. Ундан кейин ҳам гапида туриб олса, кейин ҳукм чиқарилади. Шунинг учун инсон диний маърифатини зиёда қилишда бардавом бўлмоғи керак. Эҳтиёт бўлиш шарт.