Ассалому алайкум! Мен бамдод ва хуфтон намозларига масжидга бораман. Гоҳида йўлда танишларимни кўриб қиламан. Улар мендан қаердан келяпсан ёки қаерга кетяпсан деган саволларни беришади. Мен масжиддан деб жавоб берсам ҳаёлимдан сен риё амал қиляпсан деган фикр ўтяпди. Ростини айтмасам ёлғон гапиргандек бўляпман. Шундай ҳолатларда нима деб жавоб берганим мақул?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ибодатингизни яширишга ҳам ошкор қилишга ҳам ҳаракат қилмай борини гапиришни ўрганинг. Валлоҳу аълам!