Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, бир дўстимни илтимоси билан сизни безовта қилаяпман. Бир дўстим Жасур, Сардор деган боладан телефон қарз қилиб 7 ойга 700 долларга олди ва пулни тўлаб бўлди. Кейин билса, Сардор телефонни Аброр деган боладан қарз қилиб 900 доллар олган экан ва 500 доллар бериб қолганни чўзиб юрган экан. Аброр Жасурнинг олдига келиб, Сардор мени алдаб пулни бермаяпти, телфонни қайтариб бер, бу қарз бай қилинган деб қистаб туриб олди, Шунга ечим топиб берсангиз, шариатда “қўл қўлни билади” деган гап бор, телфонни бериб юборсинми ёки Сардор билан Жасур ўзаро келишиб олишлиги керакми?