Ассалому алайкум! Ҳурматли халқимизга беминнат хизмат кўрсатиб келаётган сайт ходимлари, Аллоҳ савобли амалларингизни зиёда қилсин! Аллоҳга беадад шукр биз иш пайтида ҳам намозларимизни ўз вақтида жамоат бўлиб ўқимоқдамиз чунки ишхонамизда бу учун алоҳида хона(тахминан 15-20 кишилик) ажратилган. Жума намозини эса жоме масжидининг узоқлиги, боришга имконият ҳам йўқлиги боис ўша хонада пешин намози қилиб ўқиймиз. Саволим: биз ўша хонада жума намозини ўқисак бўладими? Агар бўлмаса қандай шартлар бажарилса ўқиш мумкин? Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Жумани у жойда ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!