Ассалому алайкум ва рахматуллох хурматли Шайх хазратлари! Намоз тугалланиб, салом берилганидан кейинги зикрлар яъни оят Ал-Курсий ва тасбех-тахлилларни хар бир масжидларда хар хил килинади. Яъни аввал оят Ал-Курсий ва тасбех-тахлиллар ёки аввал тасбех-тахлиллар сунг оят Ал-Курсий кейин дуолар килинади. Илтимос хазрат, аслида суннатга мувофик кандай килиш керак, Расули Акрам :саw кандай килганлиги хакида сахих хадислар буйича амал килишни хохлар эдик. АЛЛОХ рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иккиси ҳақидаги ривоят алоҳида келган. Шунинг учун ҳар ким ҳар хил қилади. Ҳар ким устози қандай ўргатган бўлса, шундай қилгани яхши.