Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонада намоз ўқиш

11:53 / 02.07.2020 | Ranoxon Sultanbekovna | 2650

Ассалому алайкум! Ишлайман 09:00 дан 18:00 гача ишда бўламан. намозларим қазо қилмаслик учун ишхонада намоз ўкимокчиман. Жойнамозни полга тўшаб ўкисам бўладими ёки гилам бор хонада ўқиганим маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Намоз ўқиш учун покиза жой бўлса бўлди. Хоҳ қуруқ ер бўлсин, кафел бўлсин, пол бўлсин ёки хонтахтанинг усти бўлсин фарқи йўқ. Жойнамоз деган нарса кейин чиққан, у кийимни чангдан сақлаш учун холос. Жойнамоз ҳам мато бўлиши шарт эмас. покиза картон қоғоз ҳам, юпқа рўмоллар ҳам хуллас чангдан сақлаш учун ҳар қандай нарсалар ҳам жойнамоз бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat