Ассалому алайкум! Қайнонам хожи оналар. Улар билганларини биза ёшлар билмаслигимиз мумкин. Мен намоз ўқишни китобдан ўрганганман, китобда намоз ўқиш тартиблари жудаям қулай ва осон ўргатилган. Аёл киши қўлини бир бирига қовуштирганида бош бармоқ билан номсиз бармоқ чап қўлни билагини қисиб туриши шарт деб қайнонамдан эшитдим. Китобда оддийгина ўнг кафтни чап кафт устига қўйиш, бармоқлар зич қилган холда бўлиши керак дейилган. Айтингчи қайси бири тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Китобдагиси тўғри. Валлоҳу аълам!