Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Тармоқли маркетинг ҳақида берган саволимга жавобингиз учун ташаккур. Чин дилдан пушаймон бўлиб тавба қиляпман. Эндиги саволим.
1. Ишни тўхтатгач ҳам ҳисоб рақамимга даромад чиқиб турибди. Бу пулни эҳтиёжларимга ишлатсам бўладими?
2. Шу ишдан олган фойдамдан чойхона тижорати учун жиҳозлар сотиб олгандим. Фойдалансам жоизми?
3. Даромади фақат тармоқли тижоратдан бўлган танишларимнинг меҳмондорчиликка даватини қабул қилиш, улар билан бир даврада ўтириш ва уларнинг таомидан ейиш ҳалолми?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.