Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозини ўқишда муаммолар

17:25 / 23.02.2015 | Nodirjon Ismoilov | 2615
Мен ҳозир Кореа давлатида шартнома асосида ишлайман. Шартномада 5 марта иш алмаштириш мумкин. Ҳозирда мен 3 марта алмаштирдим. 1-си жумъага рухсат бермаган, 2-си иш жуда оғир, 3-си ҳажга бормоқ учун чиққанман 4-сида ҳозир ишлаяпман. Жуда чекка жойдалиги учун жумъага чиқолмаяпмиз. Биз икки кишимиз, 5 вақт намозга шароит яхши, лекин жумъа намозига масжидга бориш учун 5, 6 соат вақт керак. Бунга бошлиқ рухсат бермайди. Мен яна икки марта иш алмаштиришим мумкин. Шу ҳолатда пешин ўқисак жумъа биздан соқит бўладими? Ёки икки киши жума ўқисак ҳам бўладими? Ёки иш алмаштирайликми? Илтимос устоз, мен излаш хизматидан фойдаландим, лекин менинг ҳолатимга ўхшашини топмадим. Буни дўстларимга айтсам, “динда чуқур кетманг” деяпти. Шу тўғрими? Илмсизман, батафсил тушунтириб берсангиз илтимос. Устоз, сайтга биринчи аъзо бўлишим. Бу иккинчи мактубим. Биринчи хатим хатолиги учун етиб бормади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Пешин ўқилса, сизлар учун, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat