Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақат БОМДОД ёки БОМДОД ва ХУФТОНнигина ўқиш

08:34 / 26.06.2013 | shurat_ibot | 4274
Оътган намозларни ўқиш ҳақида мақоладан шу нарсани хулоса қилдимки. Агар қазо намози бўла туриб ва у есида бўла туриб кейинги вақт намозини ўқиса, ўша кирган вақт намози бузиларкан. Ҳазрат, мени сўрамоқчи бўлганим шуки, Агар Киши фақат БОМДОДнигина ўқиб юрса-йу, қолган намозларини қазосини қилмаса, унинг намози бузилиб қабул бўлмаскан. Ёки БОМДОД ва ХУФТОНнигина ўқиб, орасидаги намозларини қазосини ўқимаса, бу ҳам шуҳдай. Бу шайтонни иши бўлиб шайтон бундай намозхонларни Аллоҳ Меҳрибон ва Кехиримлидир, албатта гуноҳларни кечиради ва ибодатларни қабул қилади деб хотиржам қилиб қўяди. Шу хулоса тўғрими, ёки умуман нотўғрими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз хато гапларни ёзгансиз. Намоз бузилади дегани тартиб соҳибига оид. Яъни, намозларни тугал ўқиб юрган одам олти вақтда оз намозни қазо қилса, олдин қазони ўқиши керак бўлади. Олтидан кўпни қазо қилган одамга бу гап тегишли эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat