Ассаламу алайкум! Мен азон айтаётган вақтимда азонни "Ҳаййа алас солаҳ" деган жумласида гавдамни ўнг тарафга бурдим. Шу ҳолатда бир намозхон менга гавдани бурмасдан фақат юзни ўзини, кўзлар эса қибла томондан ажралмаган ҳолатда бурилишини айтди. Бошқа бир намозхондан сўраган эдим, “айланиб айтса ҳам бўлаверади, аъзон инсонларни намозга чақириш дегани” деган фикрни билдирди. Шунга илтимос ойдинлик киритиб берсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом!«Ҳайя ъала»ларни айтаётганда юзини ўнгга ва чапга буради. Агар эшитилмай қоладиган бўлса, мезанада айланади. (“Кифоя” китобидан) Валлоҳу аълам.