Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ҳозирда Корея республикасида ишлаяпман. Тўғрисини айтиш керак, қора ишчиман. Иш вақтида намоз ўқишим учун вақт бор, кийимларим ёмонлиги сабабли ўқиёлмаяпман. Шунинг учун сиздан сўрашни лозим топдим. Шу киймимда намоз ўқисам бўладими? Кийим алмаштиришга шароит ҳам вақт ҳам етмайди. Жавобингиз учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Кийимда нажосат бўлмаса, бўлди. Намоз ўқилаверади.